...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Муқаддас Саъдуллаева фарзанд кутмоқда


18:14, 28.11.2018 Шоу-бизнес
 33 150

Ушбу сурат остига собиқ турмуш ўртоғига аталган очиқ мактубни ёзиб қолдирган эди.

Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаеванинг қизи Муқаддас Саъдуллаева фарзанд кутмоқда. Бу унинг ижтимоий тармоққа яқиндагина жойлаштирган суратларидан маълум.
 
Актриса кеча, 27 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган кинофестивалда иштирок этган ва суратларга тушган. Суратларда унинг ҳомиладорлигини кўриш мумкин.
 
Бундан бир йил аввал актриса интервьюда ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида оиласига дарз кетгани, турмуш ўртоғи билан ажрашганини маълум қилган эди. Хабарларга қараганда Муқаддас Саъдуллаева яна турмушга чиққан. Унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзилган изоҳларга қараганда, Саъдуллаева актёр Йигитали Мамажонов билан оила қурган.
 
Муқаддас Саъдуллаев ўтган йилнинг январь ойида Instagram’га қизи билан тушган суратини жойлаштириб, ушбу сурат остига собиқ турмуш ўртоғига аталган очиқ мактубни ёзиб қолдирган эди. Унда шундай дейилган:
 
“Мен сен билан бўлган ҳаёт ўйинида ғолиб чиқдим... Чунки менда У бор! Сенда эса йўқ! У менинг ҳаётим мазмуни, эртанги куним қуёши, қувончи, яшашга умидим, умримнинг мазмуни. Сенда яна шундай ўзи кичкина, аслида эса катта бахт бўлмиш мўжизавий неъмат бўлиши, даргумон! Чунки хор қилганингга зор бўласан, деб бежиз айтишмаган доно халқимиз. Мен бировни оиласига, яъни бировнинг эрига, ҳатто, ногаҳон қараб қолишдан қўрқаман, аёлини дилига ногоҳ озор бериб қўйишдан қўрқаман, буни ўзимга ор деб биламан, зинодан қўрқаман, фарзандимни ҳалол катта қилишга интиламан, чунки ҳалолликда гап кўп, шунинг учун ҳамиша виждоним олдида мағрур бош кўтараман!
 
Фарзандимни наҳс балосидан узоқ тутаман, ҳар дам Яратган мени тўғри йўлдан адаштирмаслигини сўрайман. Жажжигина фариштачам келажаги, тақдири мен учун биринчи ўринда! Тақдири гўзал битилишини Яратгандан тинмай сўрайман. Ҳаётда кўп қоқилдим, лекин ор-номусимни сотмадим, елкамда ҳар дам оилам масъулияти оғир босилиб турди, баъзида эркак бўлиб туғилсам, оилам мустаҳкам бўларди, деб ўйлаб қоламан. Чунки сенга нисбатан масъулиятли эканимни яхши биламан.
 
Майли, Яратганга шукур, унга ширк келтириш катта гуноҳ, деб ўзимни овутаман. Вақт келади қўлингдаги қўғирчоқлар сени арзон сотиб кетади, афсусланасан. Ҳаётдаги энг гўзал бахтинг – оилангни йўқотганингни тушуниб етасан. Лекин унда ҳаммаси жуда кеч бўлади!
 
Ҳа айтганча, менда қалб гўзаллиги биринчи ўринда, сен бировларга айтганчалик, хоҳлаганинг каби гўзал бўла олмаганим учун кечир. Сенга ҳусни жамоли мисли ой каби гўзал ёр тилаб қоламан. Фақатгина Яратгандан сўрайманки, қалби мендек самимий бўлмасин. Чунки сенга асосийси қалб эмас, асосийси гўзал сиймо. Қалбимни ўзим билан мангуликка олиб кетаман...
 
Майли, барчаси учун шукур, Яратганга ҳамду санолар айтаман, барча берган синовларидан сабр билан ўтаман. Биз кучлимиз, бунга ишонаман!”
 
Эслатиб ўтамиз, Муқаддас Саъдуллаеванинг аввалги турмушидан бир қиз фарзанди бор.
 

Теглар:Муқаддас Саъдуллаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!