...
МЕНЮ
ONLINE TV

Азов инқирози: Трамп ва Путин учрашуви амалга ошадими?


18:53, 28.11.2018 Олам
 3 513

Трамп Россия президенти билан учрашиш масаласида сўнгги қарорга келмаган.

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан “Катта йигирматалик” саммити вақтида ўтказилиши режалаштирилган учрашувни бекор қилиши мумкин. Трамп бугун, 28 ноябрь куни “Washington Post” журналига берган интерьвюсида бу ҳақда айтиб ўтган.
 
АҚШ президенти сўнгги қарорини Керч бўғозидаги воқеа тафсилотлари юзасидан тайёрланган ҳужжат билан танишгач, қабул қилади. Ҳисобот бугун кечқурун Трампнинг қўлида бўлади.
 
Украина президенти Пётр Порошенкога кўра, гап кенг кўламли уруш тўғрисида кетяпти. У рус-украин чегарасидаги ҳарбийлар сони орттирилганини маълум қилган.
 
“Улар ҳалқаро ҳуқуқ, Украина ва Россия ўртасидаги 2003 йилда қабул қилинган келишувга қарамасдан Азов денгизини ўз назоратига олишни истаяпти. Асл нишон – денгиз акваториясини оккупация қилиш. Бу шунчаки украин кемаларига ҳужум эмас, балки агрессиянинг бошланиши”, деб таъкидлаган Пётр Порошенко.
 
Россия позициясини сенатор Константин Косачев билдирди.
 
“Агар Украина ўзи ёки иттифоқчилари ҳамкорлигида Россия билан мавжуд масалани ҳарбий йўл билан ечишга ҳаракат қилса, бари ҳарбий мағлубият билан якунланиши кундек равшан”, деган сенатор.
 
Россия Қримдаги ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимини С-400 нинг тўртинчи дивизияси билан кучайтирмоқчи.
 
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Керч бўғозидаги воқеани Порошенконинг сайлов олди ташвиқоти эканини таъкидлади.
 
Эслатиб ўтамиз, “Катта йигирматалик” саммити 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари Аргентина пойтахти Беэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Азов инқирози Россия-Украина Керч бўғози 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!