...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муқаддас Саъдуллаева собиқ турмуш ўртоғига интернет орқали очиқ хат йўллади


13:07, 30.01.2017 Шоу-бизнес
 37 065

Муқаддас Саъдуллаева бир йилдан ортиқ вақт аввал турмуш ўртоғи билан муносабатларига дарз кетгани сир эмас.

Саъдуллаевлар сулоласи давомчиси, актриса Муқаддас Саъдуллаева нафақат ижро этган роллари, балки шахсий ҳаёти борасидаги маълумотлар билан ҳам доим одамлар диққат марказида бўлган. Айни вақтда жажжи қизалоғини ёлғиз тарбиялаётган Муқаддас Саъдуллаеванинг шахсий ҳаётида, оиласи билан боғлиқ миш-мишлар кун сайин болаламоқда. Унинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали турмуш ўртоғига ёзиб қолдирганлари яна гап-сўзларнинг аланга олишига сабаб бўлди
 
“Мен сен билан бўлган ҳаёт ўйинида ғолиб чиқдим... Чунки менда У бор! Сенда эса йўқ! У менинг ҳаётим мазмуни, эртанги куним қуёши, қувончи, яшашга умидим, умримнинг мазмуни. Сенда яна шундай ўзи кичкина, аслида эса катта бахт бўлмиш мўжизавий неъмат бўлиши, даргумон! Чунки хор қилганингга зор бўласан, деб бежиз айтишмаган доно халқимиз. Мен бировни оиласига, яъни бировнинг эрига, ҳатто, ногаҳон қараб қолишдан қўрқаман, аёлини дилига ногоҳ озор бериб қўйишдан қўрқаман, буни ўзимга ор деб биламан, зинодан қўрқаман, фарзандимни ҳалол катта қилишга интиламан, чунки ҳалолликда гап кўп, шунинг учун ҳамиша виждоним олдида мағрур бош кўтараман!
 
Фарзандимни наҳс балосидан узоқ тутаман, ҳар дам Яратган мени тўғри йўлдан адаштирмаслигини сўрайман. Жажжигина фариштачам келажаги, тақдири мен учун биринчи ўринда! Тақдири гўзал битилишини Яратгандан тинмай сўрайман. Ҳаётда кўп қоқилдим, лекин ор-номусимни сотмадим, елкамда ҳар дам оилам масъулияти оғир босилиб турди, баъзида эркак бўлиб туғилсам, оилам мустаҳкам бўларди, деб ўйлаб қоламан. Чунки сенга нисбатан масъулиятли эканимни яхши биламан.
 
Майли, Яратганга шукур, унга ширк келтириш катта гуноҳ, деб ўзимни овутаман. Вақт келади қўлингдаги қўғирчоқлар сени арзон сотиб кетади, афсусланасан. Ҳаётдаги энг гўзал бахтинг – оилангни йўқотганингни тушуниб етасан. Лекин унда ҳаммаси жуда кеч бўлади!
 
Ҳа айтганча, менда қалб гўзаллиги биринчи ўринда, сен бировларга айтганчалик, хоҳлаганинг каби гўзал бўла олмаганим учун кечир. Сенга ҳусни жамоли мисли ой каби гўзал ёр тилаб қоламан. Фақатгина Яратгандан сўрайманки, қалби мендек самимий бўлмасин. Чунки сенга асосийси қалб эмас, асосийси гўзал сиймо. Қалбимни ўзим билан мангуликка олиб кетаман...
 
Майли, барчаси учун шукур, Яратганга ҳамду санолар айтаман, барча берган синовларидан сабр билан ўтаман. Биз кучлимиз, бунга ишонаман! “Қалб дафтаридан битиклар”, деб ёзиб қолдирган Муқаддас Саъдуллаеванинг бу сатрлари кимга аталганини сезиш қийин эмас.
 
Актриса Муқаддас Саъдуллаева 2014 йилнинг 5 ноябрь куни турмушга чиққан эди. Ярим йилга етар-етмас унинг турмуш ўртоғи билан муносабатларига дарз кетди ва бу муҳокамалар майдонининг асосий мавзусига айланди. Саъдуллаева аввалига буни мухлисларидан яширди. Бироқ оилавий ришталар тобора узилгач, у бор ҳақиқатни одамларга айтишга жазм қилди. Бундан бир йил аввал ижтимоий тармоқлар орқали Муқаддас ва унинг турмуш ўртоғи ўртасида ижтимоий тармоқларда кичик тортишув ҳам бўлиб ўтганди. Ўшанда бунга минглаб одамлар гувоҳ бўлишган.
 
Маълумот учун, Муқадда Саъдуллаеванинг Саъдия исмли қизчаси бор.
 
Дурдона Расулова 

Теглар:Муқаддас Саъдуллаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Диля Эшонова
09:53 03.10.2017

менинг 4 яшар углим Отабек Мухаммадзохиднинг клипи бошланса хозир чойнаги кулидан тушиб кетади,деб Сизни исмингизни билмасада жуда яхши танийди,бу мухлисликдан бир намуна булса керак.кизингизни бахтига сог саломат булинг.Хали турмуш уртогингизни кузи очилади,лекин у пайт кечрок булади,менимча.


Диноза
14:46 04.03.2017

мукаддасхон гап йук сиз доим шунака калбиям узиям гузал аёл бб юринг. шундо аёлини кузи курмаган эркакни кузлари кур экан.келгуси ишларингизда омад тилаб коламан.доим кизчангизни бахтига сог омон булинг сизнинг мухлисингиз!!!!!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!