...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пўлат Саидқосимов 87 ёшида вафот этди


15:33, 18.01.2019 Шоу-бизнес
 23 205

Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов бугун, 18 январь куни 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. 

Пўлат Саидқосимовнинг Фарғона тўсатдан тоби қочиб, шифохонага тушганди. Сўнг актёр Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказига олиб келинган.

Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов, 16 январь куни Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий маркази бош директори тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Ходжибоев бошчилигидаги шифокорлар томонидан операция қилинган. Жарроҳлик амалиёти 6 соат давом этган.

Эслатиб ўтамиз, актёрга Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси хирурглари томонидан кўрикдан ўтказилиб, беморда “Ўткир ичак тутилиши” ташхиси қўйилган эди.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов 1931 йилнинг 8 октябрида Тошкентда таваллуд топган.
 
87 ёшли актёр кўп йиллар Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият олиб борган.
 
У актёрлик фаолиятини 1953 йилда фильмларда суратга тушишдан бошлаган. 1954-57 йилларда Самарқанд мусиқали драма театрида ишлаган. 1957 йилдан Ўзбек миллий академик драма театри жамоси сафига қўшилган.
 
Томошабинлар уни “Шайтанат”, “Оловли йўллар”, “Анора”, “Чол ва набира”, “Қовун” каби фильмлари ва театр саҳнасидаги “Келинлар қўзғалони” спектакли орқали яхши танийди.

QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари номидан Пўлат Саидқосимовнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Теглар:Пўлат Саидқосимов вафот этди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!