Хонанда халқ орасида “Эшигингни билмай очдим” номли қўшиғи билан машҳур эди.
“Меҳрибон, дастурхони очиқ, ҳаётни яхши кўрадиган ва яхши санъати бор меҳнаткаш хонандамиз оламдан ўтди. Яратганнинг ишлари шундай экан. Мен Ҳожиакбарнинг оила аъзоларига ўз оилам номидан чуқур таъзиямни билдираман. Барча санъаткорлар эшитиб хафа бўлдик”, деб ёзади Эрқулова.
Ҳожиакбар Раҳматов фаолияти давомида 50 дан ортиқ қўшиқлар яратган. Гарчи қўшиқлари кўп бўлмаса-да, унинг қўшиқларини тингловчилар севиб эшитарди. Айниқса, 90-йиллар ўрталарида Ҳожиакбар Раҳматовнинг овозини Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовникига ўхшатган, икки овозни бир-биридан ажрата олмаганлар ҳам бор.
Хонанда халқ орасида “Эшигингни билмай очдим” номли қўшиғи билан машҳур эди.
1965 йилнинг 11 апрелида таваллуд топган хонанда 52 ёшида вафот этди. Маълум қилинишича, марҳумга жаноза бугун, 20 декабрь куни пешин намозидан сўнг ҳофизнинг Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Дўмбиробод даҳасидаги ҳовлиси яқинидаги масжидда ўқилади.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.