...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таиландда ҳайдовчи, талабалар ва болаларни босиб кетди


13:17, 04.12.2017 Олам
 3 223

Полиция хабарига кўра, ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилмаган.

Таиланд жанубида, Паттаядаги курорт шаҳарчада автомашина одамларнинг устига юриб келиб, уларни жароҳатлаб ўтиб кетиши натижасида 21 киши жабр кўрди. Жабрланганларнинг иккитаси воқеа жойида ҳамда иккитаси шифохонада оламдан ўтган, шунингдек, 17 киши турли даражадаги тан жароҳати олган.
 
Вести нашри хабарига кўра, жароҳат олганларнинг аксарияти талабалар ва болалардан иборат бўлган.
 
Воқеа гувоҳларидан олинган маълумотга кўра, пикап автомашинаси бошқаруви йўқотилиши натижасида йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетади ва 10 та мотоцикл ҳамда бир қанча автомашиналарга бориб урилган.
 
Автомобил катта тезликда ҳаракатланиб келаётган бўлганлиги сабабли пиёдалар йўлакчасининг ҳимоя деворларига бориб урилгачгина тўхтаган. Ҳали аниқланмаган хабарларда айтилишича, ушбу автомашинанинг бошқарувида 44 ёшли тутқаноқ касали билан оғрийдиган ҳайдовчи бўлган.
 
Ушбу воқеада кўплаб болаларнинг жабр кўрганлиги сабабига ойдинлик киритган полиция, ота-оналарнинг аксарияти Паттаяда ўз болаларини мактабларга айнан мотоциклда олиб боришлари билан изоҳлаган. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Болалар вафот этди Паттая Ҳайдовчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!