...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат корхонаси ҳайдовчилари ойлик маоши ўзгарди


11:22, 29.01.2019 Жамият
 12 487

Қуйидагилар учун устамалар ва қўшимча ҳақлар белгиланади.

Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Адлия вазирлиги хабарига кўра, эндиликда бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, муассасалари, шунингдек, устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўпроқни ташкил этадиган ташкилотлар енгил автомобиль ҳайдовчиларига Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг 1-3 разрядлари бўйича (577 минг 172 сўмдан 638 минг 194 сўмгача) автобус ҳайдовчиларига 2-7 разрядлар бўйича (607 минг 581 сўмдан 868 минг 495 сўмгача), юк автомобиллари ҳайдовчиларига 1-8 разрядлар бўйича (577 минг 172 сўмдан 940 минг 667 сўмгача) ҳақ тўланади.
 
Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда устама ва қўшимча ҳақлар белгиланади:
 
- тунги вақтда, дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик, шунингдек хизмат вақтидан ташқари ишлаганлик учун;
- малака даражаси учун иккинчи даражали ҳайдовчиларга;
- халқаро юк ташувларини амалга оширганлиги;
- Президент Администрацияси транспорт қисми ҳамда Ҳукумат аппарати балансида бўлган енгил автомобиллар ҳайдовчиларига алоҳида меҳнат шароитлари учун;
- бир йўла бир неча касбда ишлаганлиги, хизмат кўрсатиш зонаси кенгайганлиги ва бажариладиган ишлар ҳажми ошганлиги учун;
- агар иш сменаси ўртасидаги танаффус икки соатдан ортиқни ташкил этса, бўлинган иш сменасида ишлаганлиги учун;
- сафар хусусиятига эга меҳнат шароитларида ишлаганлиги учун.
 

Теглар:Ҳайдовчи маош 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар