...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг турли давлатларида ўқитувчилар маоши қанча?


10:25, 04.02.2019 Олам
 8 878

2018 йилда Германия дунёда ўқитувчилар энг кўп маош оладиган мамлакат бўлди.

Американинг Лос-Анжелес шаҳрида ўқитувчилар иш ташлаш уюштирди. 30 мингдан ортиқ ўқитувчи машғулотларга бормади. Ўқитувчилар давлат мактабларида юкламани камайтириш ва кўпроқ ҳурмат талаб қилган.
 
“Forbes” нашрининг хабар беришича, ўқитувчилар ва шаҳар ҳокимияти ўртасида музокара ўтказилгач,  маълум даражада муваффақиятга эришилган, бироқ баъзи масалалар очиқлигича қолган.
 
Таъкидлаш керакки, ўқитувчилик касби АҚШда талаб энг катта ва кўп маош тўланувчи касблардан ҳисобаланди. Калифорния штатидаги мактаб ўқитувчисининг йиллик маоши 2017-2018 йилларда 75 000 долларни ташкил қилган.
 
“Kaktakto” нашри дунё мамлакатларидаги ўқитувчиларнинг маошини солиштириб кўрди.
 
Германия дунёда ўқитувчилар энг кўп маош оладиган мамлакат бўлди. 2018 йилда бу мамлакат ўқитувчиларнинг ойлик маоши 5 110 долларни ташкил қилган. Ундан кейин АҚШ турибди. 2018 йилда дунёнинг энг йирик иқтисодиётга эга мамлакатда ўқитувчилар ойига 3 558 доллар маош олган.
 
Рўйхатда Франция (ойига 2 554 доллар), Англия (ойига 2 314 доллар) ва Япония (ойига 2 302 доллар) каби давлатлар ҳам юқори ўринларни эгаллаган.
 
Марказий Осиёда ўқитувчиларга энг кўп маош тўловчи мамлакат Қозоғистон (ойига 311 доллар) бўлган. Қирғизистонда бу кўрсаткич 166 доллар, Ўзбекистонда 153 доллар, Тожикистонда 140 долларни ташкил қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:маош ўқитувчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!