Йилда бир марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг ойлик фонди миқдорида моддий ёрдам берилиши белгиланди
Қарорга мувофиқ, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларига тегишли тартибда:
- лавозим маошларига 20 фоизли устама ҳақи;
- бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш махсус фонди;
- ўз вазифаларини виждонан, шунингдек, алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг икки ойлик фонди миқдорида мукофотлаш ҳамда йилда бир марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг ойлик фонди миқдорида моддий ёрдам берилиши белгиланди.