...
МЕНЮ
ONLINE TV

Интернетдаги шов-шувли видеоёзув бўйича пойтахт ИИББ баёнот берди


12:06, 29.01.2019 Жамият
 23 366

Оқибатда жанжал келиб чиққан ва Сардоршайх Ю. ушбу ҳолатни телефонига тасвирга туширган.

Интернет тармоғида ёш йигит Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторига нисбатан қўполлик қилаётгани акс этган видеоёзув тарқалган эди.
 
Пойтахт ИИББ мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиб, баёнот берди.
 
Унга кўра, воқеа 25 январь куни соат чамаси 14.00 ларда Шайҳонтохур туманидаги Алишер Навоий кўчасининг Тошкент кимё-технология институти ёнида рўй берган.
 
Маълум бўлишича, ЙПХ инспектори томонидан “Матиз” ва “Кобальт” русумли автомобиллар ҳайдовчилари тўхтаб туриш қоидаларини бузганлиги қайд этилган. Лекин “Кобальт” (01 G 626 SA давлат рақами) ҳайдовчиси Сардоршайх Ю. ЙПХ инспекторига хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилиб, унинг қўлидан рацияси, “Матиз” ҳайдовчисига расмийлаштирилган маъмурий баённома ва ҳайдовчилик гувоҳномасини тортиб олган.
 
Оқибатда жанжал келиб чиққан ва Сардоршайх Ю. ушбу ҳолатни телефонига тасвирга туширган.
 
Ҳозирги пайтда мазкур ҳолат бўйича тўпланган материаллар Тошкент шаҳар Шайҳонтохур тумани прокуратасига топширилган. Пойтахт ИИББ хабарига кўра, Сардоршайх Ю.га нисбатан жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. 
 

Теглар:Ҳайдовчи видеоёзув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар