...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳайдовчи қачон маст деб топилади? Мастликни аниқлаш тартиби маълум бўлди


20:28, 15.12.2018 Жамият
 17 762

Тиббий текширув натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади.

Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилган “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади.
 
Текширув камида икки нафар холис иштирокида амалга оширилади, ДЙҲХХ ходими томонидан кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган текширувлар бундан мустасно.
 
Ҳайдовчи томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига  мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади.
 
Ҳайдовчи техник восита ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда унинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасаларига олиб борилади.
 
Тиббий текширувдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда эса ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 136-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади.
 
Тиббий текширув ҳайдовчи тўхтатилган (йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган) пайтдан бошлаб, узоғи билан бир соат ичида ўтказилиши лозим.
 
Тиббий текширув натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади.
 
Текширувдан ўтказилган шахсга, унинг талабига кўра, тиббий текширув баённомаси нусхаси (қоғоз ёки электрон шаклда) берилиши шарт.
 
Текширилувчида хулосага нисбатан эътирозлар мавжуд бўлган ҳолларда у бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли. Бунда қайта тиббий текширувдан ўтказиш мастлик аломатлари аниқланган ёки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтдан эътиборан икки соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида амалга оширилиши лозим.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳайдовчи Мастлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар