Жорий йилнниг 8 декабрь куни Бишкекда ТуркПАнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Ушбу анжуманда Ўзбекистон делегацияси илк марта иштирок этади.
Бу мажлисда Туркий тилли мамлакатлар парламентлари спикерлари иштирок этади.
Ушбу ташкилот тарихида биринчи марта Ўзбекистон парламенти делегацияси фахрий меҳмон сифатида иштирок этади. Шунингдек, бу тадбирда Венгрия парламенти спикерининг ўринбосари ҳам кузатувчи сифатида қатнашиши кутилмоқда.
Мажлис иштирокчилари ташкилот доирасидаги парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга оид бир қатор масалалар муҳокама қилинади. Шу тариқа мажлисда раислик қилиш Қозоғистондан Қирғизистонга ўтади.