...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон “Мозори-Шариф – Ҳирот” темир йўл линияси ва “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини қуради


20:08, 05.02.2019 Жамият
 2 807

Шодмонов Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларига ҳам тўхталган.

Ўзбекистон Афғонистон томони билан биргаликда “Мозори-Шариф – Ҳирот” темир йўл линиясини, “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини барпо этиш каби йирик инфраструктура лойиҳаларини амалга оширади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов 3 февраль куни Қобул шаҳрида 20 дан ортиқ давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда қатор халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирокида Афғонистон юзасидан иқтисодий ҳамкорлик қилиш бўйича бўлиб ўтган Минтақавий конференциянинг (RECCA) биринчи мувофиқлаштирувчи йиғилишида маълум қилган.
 
Шодмонов ўз сўзида Афғонистоннинг иқтисодий тикланишига, унинг умумминтақавий жараёнларга қўшилишига ҳар томонлама кўмаклашиш борасида Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларига ҳам тўхталган.
 
Йиғилишда Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний ҳам нутқ сўзлаб, Ўзбекистоннинг Афғонистон йўналишидаги ташаббусларига юқори баҳо берди, уларнинг RECCA доирасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларига тўлиқ мос келишини ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган. 
 

Теглар:Ёдгорхўжа Шодмонов Ўзбекистон-Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар