...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўқувчининг пичоқланиши юзасидан жиноят иши очилди


19:18, 05.02.2019 Жамият
 4 602

Бош прокуратура ўқувчилар ўртасидаги муштлашув тафсилотларини маълум қилди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Миробод туманида коллеж ва мактаб ўқувчиси ўртасидаги жанжалда бир бола пичоқланиши сабабли вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур муштлашув тафсилотларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
 
Кеча, 4 февраль тахминан соат 00:30ларда Тошкент шаҳар ИИББ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шу куни тахминан соат 00:20 ларда фуқаро Т.М. қорин олд чап соҳасига санчиб кесилган тан жароҳати билан Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган 2-сонли Шаҳар болалар жарроҳлик шифохонасига беҳуш ҳолда ётқизилган.
 
Аниқланишича, 3 февраль куни тахминан соат 23:45ларда фуқаро Т.М. ўзининг танишлари С.К., К.Б. ва дастлаб суриштирувда шахси аниқланмаган “С”, “С” ва “Д” исмли шахслар билан Миробод тумани, Саракул кўчасида С.С.ни, вояга етмаган К.Б.га дастлаб суриштирувда шахси аниқланмаган “О” исмли шахс томонидан тегажоклик қилганлиги масаласидаги муносабатларини ҳал қилиш учун телефон орқали чақиришиб, фуқаро С.С. билан ўзаро келиб чиққан жанжал оқибатида Т.М. ва “С” исмли шахслар С.С.га жисмоний куч ишлатганликлари натижасида С.С. уйдан олиб чиққан ошхона пичоғи билан Т.М.ни қорин олди чап соҳасига бир маротаба санчиб тан жароҳати етказган.
 
Олган тан жароҳати билан Т.М. шифохонага олиб борилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 4 февраль куни соат 03:35 ларда шифохонада вафот этган.
 
2-ШБЖШнинг 4 февралдаги тиббий маълумотномасига кўра, 21.02.2002 йилда туғилган Т.М.ни ўлимига “чап қорин соҳасига санчиб кесиб кирган, ўлчами 20х6 см кичик ичак жароҳатлари” сабаб бўлганлиги аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод туман прокуратураси томонидан 4 февраль куни фуқаро С.С.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “р” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
 
Ҳозирда, жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Миробод тумани Пичоқбозлик Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар