Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноий иш очилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати билан боғландик. Расмийлар хабарни тасдиқлаб, қуйидагларни маълум қилди.
Ҳодиса 3 февраль куни соат тахминан 23:40 да Миробод туманида Сарикул кўчасида юз берган. Муқаддам судланган 22 яшар Сулаймон С. ва 19 ёшли Сергей Ф. ўртасида жанжал келиб чиққан. Маълум бўлишича, келишмовчиликка қизбола сабаб бўлган.
Жанжалга Сергей дўстлари – 21 ёшли Серикбай К. ва 16 ёшли Темур М.ни чақирган. Муштлашув вақтида 22 яшар Сулаймон С. Темур М.ни пичоқлаб, воқеа жойидан яширинган.
Пичоқланган Темур М. шифохонага олиб борилган ва шифокорларнинг урунишига қарамай ҳалок бўлган. QALAMPIR.UZ аниқлаган маълумотларга қараганда, жанжал натижасида ҳалок бўлган Темур М. 31-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси билан (қасддан одам ўлдириш) жиноий иш очилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Тошкентда вояга етмаганлар ўртасида қизлар сабаб бундай келишмовчиликлар тез-тез учраб туради ва уларнинг кўпчилиги қон тўкилиши билан тугайди. 2016 йилнинг баҳор ойларида Тошкентнинг П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимов ва Исломбек Тўлаганов ўртасида чиққан низо ҳали 18 ёшга ҳам тўлмаган Жасурни орамиздан олиб кетганди.