Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган.
Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган.
Унда шу кунга қадар Олмазор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Султонович Раҳмонов, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкатбек Турдиевич Эргашев, Миробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шуҳрат Абдужабборович Пўлатов ўз лавозимларига тасдиқланганлар.
Бахтиёр Султонович Раҳмонов Олмазор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига 2017 йилнинг апрель ойида;
Шавкатбек Турдиевич Эргашев Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига 2018 йилнинг май ойида;
Шуҳрат Абдужабборович Пўлатов Миробод тумани вақтинча бажарувчи лавозимига 2017 йилнинг апрель ойида тайинланган эди.