ЙТҲ Абдулла Қодирий кўчасида юз берган.
ЙТҲ тумандаги Абдулла Қодирий кўчасида Экопарк яқинида содир бўлган. Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси реклама баннерининг устунига бориб урилган.
Тўқнашув натижасида ҳайдовчи 25 ёшли Аҳрорбек Т. ва унинг икки нафар аёл йўловчиларининг жони воқеа жойида узилган. Учинчи йўловчи шифохонага ётқизилган, унинг аҳволи оғир экани айтиляпти.
ЙТҲга тезликнинг жудаям ошириб юборилиши сабаб бўлгани тахмин қилиняпти. Тезлик натижасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган бўлиши мумкин.