Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз изоҳларида йўл инфратузилмаси ҳолати бўйича шикоятлар билдиришди.
ЙТҲ жамоатчиликни жунбушга келтирди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз изоҳларида йўл инфратузилмаси ҳолати бўйича шикоятлар билдиришди.
Шундан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ мазкур масалани алоҳида ўрганиб чиққан. Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги Йўл ҳаракатини бошқарув техник воситалар ўрнатиш ва фойдаланиш департаментига амалдаги светофорнинг иш тартибини ўзгартириш ва транспорт воситалари ва пиёдалар учун қўшимча светофорлар ўрнатиш бўйича ёзма кўрсатма юборилган.
Айни пайтда пойтахт ИИББ ҳайдовчи ва пиёдаларни бу каби ҳолатларга гувоҳ бўлганда қуйидаги муассасаларга мурожаат қилишга чақирган.
Йўл белгилари, светофорлар ва чизмалари тўғрисидаги барча саволларни Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги Йўл ҳаракатини бошқарув техник воситалар ўрнатиш ва фойдаланиш департаментининг Диспетчерлик хизматига қўйидаги телефон рақамлари орқали йўналтиришингиз мумкин: 71-281-52-58, 71-281-52-88, 71-297-77-32, 71-297-77-32.
Йўл қопламаси, йўл иншоотлари (кўприклар, туннеллар, йўл ўтказгичлари, тротуарлар) тўғрисидаги саволлар билан Тошкент ш. Ҳокимияти қошидаги Ободонлаштириш бош бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин. Манзил: Чилонзор тумани, Олмазор кўчаси, 127. Тел.: 71-227-47-21, 71-227-47-59, 7-1227-48-11.
Кўчаларнинг ёритилиши тўғрисидаги саволлар билан “TOShShAHARNUR” ДУКга мурожаат қилинг. Манзил: 100044, Тошкент ш., Қумариқ кўчаси, 3. Тел.: қабулхона: 71-250-57-57, e-mail: toshnur@inbox.ru Веб-сайт: tashgorsvet.uz.