...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миллионларни талон-тарож қилган фермер аниқланди


17:01, 29.01.2019 Жамият
 6 140

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Инспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишда Сайхунобод туманидаги фермер хўжалиги раҳбари Т.О. бюджет маблағларини талон-тарож қилганлиги аниқланди.
 
Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, фермер хўжалик раҳбари банк томонидан чорва моллари сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағини шартномада кўрсатилган мақсадга йўналтирмасдан, 230 миллион сўмни нақдлаштириб, бошқа эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Талон-тарож фермер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар