...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Миллий банк” тадбиркорларнинг 759 минг долларини ўмарди


19:42, 17.10.2018 Жамият
 12 369

Жиноят департамент ходимлари томонидан фош қилинган.

Бош прокуратура қошидаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ТИФ “Миллий банк” вилоят филиалида терговга қадар текширув ўтказилди.
 
Текширув натижасида ТИФ “Миллий банк” Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан жиноий тил бириктиргани аниқланди. Улар мазкур банк мижозлари ҳисобланган 10 та хўжалик юритувчи субъектларнинг валюта ҳисоб-рақамларида бўлган 759 минг АҚШ долларини уларнинг хабарисиз бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига ноқонуний ўтказиб берган. Бошқаларнинг мулки талон-тарож қилинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан ТИФ “Миллий банк” Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Банк Талон-тарож 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар