...
МЕНЮ
ONLINE TV

70 ёшли отахон университет талабаси бўлди


20:05, 17.10.2018 Бу қизиқ
 4 670

У ёшлигида иқтисодиёт йўналишини битирган.

70 ёшли туркиялик Меҳмет Ашиқ яна университет талабаси бўлди.
 
1973 йилда Анқарада иқтисодиёт академиясини битирган Меҳмет Ашиқ, 10 йил умрини давлат хизматига, 35 йилини эса туризм ва савдо соҳасигадаги ишга бағишлади, нафақага чиққанда эса яна олий ўқув юртига кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширишнинг уддасидан чиқди.
 
Меҳметнинг айтишича, у бутун умри давомида янги билимга эга бўлишга интилиб келади ва ҳозирги кунга беш нафар неварасидан ҳеч бир жабҳада ортда қолишни истамайди.
 
Унинг курсдошлари кўпинча  нима учун иккинчи мутахассисликни эгаллашга қарор қилгани билан қизиқишади. Меҳмет Ашиқ эса доимо олий ўқув юртига диплом ёки мансаб пиллапояларидан янада юқорилаш учун кирмаганлигини айтади. У ўз қалбининг кексайиб қолишини истамаслигини билдиради.
 
Таъкидлаш жоизки, Меҳмет Ашиқ тўртта хорижий – француз, инглиз, немис ва рус тилларини мукаммал билади. У барча ёшларга камида 2-3 тилни яхши ўрганишни маслаҳат беради. У кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўришда ҳеч ҳам қийинчилик сезмаган ва энди у бажонидил маърузалар ва семинарларда иштирок этиб келмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Туркия Меҳмет Ашиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!