...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп Туркия иқтисодини ботириш билан таҳдид қилди


13:21, 14.01.2019 Олам
 5 418

Туркия бир неча йиллардан буён PYD ва YPG кучларини террорчи гуруҳ сифатида қоралаб, Туркия учун хавфлигини айтиб келади.

АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия иқтисодини барбод қилиш билан расмий Анқарага пўписа қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзган.
 
Анқара Сурия қурдларига зарба берса, АҚШ Туркия иқтисодини барбод қилади.
 
Трампга кўра, АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиққанидан сўнг, Сурияда Туркия ва Қурдлар қўшинлари орасида 20 километрлик хавфсизлик чизиғи ташкил қилиш керак. Трамп, шунингдек, қурдларни ҳам огоҳлантирди – улар ҳам Туркияни провокация қилмасликлари керак.
 
2018 йил охирида АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозонганини ва энди мамлакатни тарк этишини эълон қилган эди.
 
Сурия шимолини назорат қилаётган ва АҚШдан катта ёрдам олаётган Қурдлар ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари (YPG) АҚШ кетганидан кейин мураккаб аҳволга тушиб қолиши аниқ.
 
Маълумот ўрнида, Туркия бир неча йиллардан буён PYD ва YPG кучларини террорчи гуруҳ сифатида  қоралаб, Туркия учун хавфлигини айтиб келади.
 
2018 йил бошида Туркия Суриянинг Африн вилоятида “Зайтун новдаси” Идлиб вилоятидаги террористик ҳаракатларни бостириш, шаҳарни террорчилардан тозалаш мақсадида эса “Фрот қалқони” ҳарбий операцияларини ўтказган эди. Шундан сўнг, расмий Анқара кўплаб Туркиядаги қочқинлар ўз юртларига қайтиб кетганларини иддао қилиб чиққан.
 
Эслатиб ўтамиз, маълумотларга кўра, айни дамда Туркияда 4 миллиондан ортиқ қочоқлар бор. Уларнинг 3,5 миллиони, тўғрироғи 3,564,919 нафари сурияликлар. Норасмий маълумотлар эса Туркиядаги қочоқлар сони 6,5 миллиондан ошганини кўрсатмоқда.
 
Суриялик қочоқлар Туркиянинг 10 та вилоятида ташкил этилган 14 та вактинчалик паноҳ марказларида яшаб келмоқда.

Теглар:Дональд Трамп Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!