...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бир кунда 5 операция ўтказган шифокор хонасида ўлик ҳолда топилди


16:43, 30.01.2019 Олам
 19 323

Ўлим сабаби жасад ёрилгандан кейин маълум бўлиши айтилган.

Туркиянинг Конья шаҳридаги Сейдишеҳир давлат шифохонасининг қулоқ, томоқ ва бурун шифокори 32 ёшли  Исмоил Жем Тамал калит билан беркитилган хонасида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “CNN Turk” хабар берди.
 
Воқеа Сейдишеҳир давлат шифохонасида кечки вақтда содир бўлган. Кун давомида 5 та амалиёт ўтказиб, 100 нафарга яқин беморга ёрдам кўрсатган доктор Исмоил Жем Тамал ҳамшираларга белидаги оғриқ сабаб дам олишини айтган. Фаррошлар хонани тозаламоқчи бўлганда хона ёпиқ бўлган. хонада кимдир телефонда суҳбатлашган. Фаарошлар бироз вақт ўтиб келганидан кейин ҳам эшик ёпиқлигини кўриб, раҳбариятга хабар берган.
 
Эшик очилганда доктор Тамал ҳаракатсиз ҳолда топилган. Ҳамкасблари Тамал ўлган деган қарорга келган. Жем Тамалнинг турмуш ўртоғи Асли Билгич Тамал ўлим сабаби жасад ёриб кўрилгач маълум бўлишини айтган.
 
Доктор Тамалнинг жасади моргга олиб борилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Шифохона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!