...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мактабларда зўравонликка қарши янги методика синаб кўрилади


17:09, 30.01.2019 Жамият
 4 151

Лойиҳани амалга оширишда америкалик профессор ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги “Мактабларда зўравонликни олдини олиш ва ижобий психологияни ўқитиш методикаси” лойиҳаси амалга оширишни бошлади.
 
Лойиҳа мактабларда ўқувчиларнинг эмоционал ҳолатини аниқлаш ва позитив психология методини ўқитиш орқали буллингни олдини олиш ва унга қаршиликни оширишга қаратилган.
 
Мазкур беш ойлик лойиҳани амалга оширишда АҚШлик профессор Лори Вульф иштирок этади. Профессор Лори Вульф АҚШда ижобий психология соҳаси мутахассиси, бир қатор илмий нашрлар ва профессионал тақдимотлар муаллифи. Вульф хоним болалар ва ўқитувчилар ўртасида стрессни бошқариш соҳасида, шунингдек, болаларда стресс ҳолатини аниқлашга ихтисослашган эксперт. Лори Вульф АҚШнинг турли таълим муассасаларида фаолият юритган.
 
Лойиҳанинг асосий эътибори юртимиздаги мактаб психологларига руҳий тушкунликка тушган болаларни аниқлаш, шунингдек, ўқитувчи ва психологлар учун тренинг ва машғулотлар орқали стрессни енгиб ўтишига кўмак беришга қаратилади. Шу билан бирга, лойиҳа ўқитувчиларга ҳам стресс ва ишдан “совиш” ҳолатларини олдини олишда ёрдам беради.
 
Лойиҳа Тошкент шаҳридаги 241-, 64-, 133-, 324-умумий ўрта таълим мактабларини қамраб олади. Ушбу мактаб ўқитувчилари ҳамда психологлари буллингни олдини олиш ва ижобий психология методи бўйича билим ва кўникмаларни эгаллайди.
 
Мазкур лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, ижобий психологияни ўқитиш методикасини Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимига ҳам жорий этиш режалаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Халқ таълими мактаб зўравонлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар