ХТВ ва хорижий компаниялар музокараларни бошлаб юборган.
Буюк Британиянинг Acumen Education компанияси MBU Capital инвестиция компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ҳамёнбоп хусусий мактаблар тармоғини яратишни режалаштирмоқда.
Кеча, 21 январь куни Acumen Education ҳамда MBU Capital компанияларининг делегация аъзолари мамлакатнинг таълим тизими ва маҳаллий шароитларни ўрганиш учун келган.
Халқ таълими вазири ўринбосари Атабек Назиров Британия компаниялари делегациясини қабул қилган. Учрашувда Британия компаниялари вакиллари айни пайтда Ўзбекистонда ҳамёнбоп хусусий хусусий мактаблар тармоғини ва премиум мактабини ҳамда хорижий университет очиш учун сармоя киритиш масалаларини кўриб чиқаётгани таъкидланган.
Атабек Назиров Халқ таълими вазирлиги мазкур лойиҳа бўйича Acumen Education ва MBU Capital компанияларини қўллаб-қувватлаши ҳамда таълимга оид маълумотларни тақдим этишга тайёр эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.
Acumen Education и MBU Capital компаниялари делегацияси ташрифи жорий йилнинг 26 январигача давом этади. Делегация аъзолари иштирокида мамлакатимизнинг давлат ташкилотлари, шунингдек, молия институтларида учрашув ва музокаралар ўтказади ҳамда улар Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги мактабларга ташриф буюради.

Суннатилла Абдуллаев