...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ НАТОдан чиқадими? Трампнинг режаси ошкор бўлди


15:29, 15.01.2019 Олам
 4 284

Трампнинг фикрича, НАТО АҚШ учун ботқоқликдан бошқа нарса эмас.

АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларнинг НАТОдан чиқиши масаласини кўриб чиқиши мумкин. Трамп Шимолий альянснинг қолган аъзолари ҳарбий ҳаражатларини кўпайтирмаса шундай қилади. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, ўтган йили Трамп бир неча марта яширин тартибда АҚШни НАТОдан чиқариш бўйича режасини маълум қилган. Президент ўзининг позициясини АҚШ учун ботқоқлик бўлиб турган альянсда қолишдан манфаат йўқлиги билан изоҳлаган. Ҳозирда альянсга аъзо давлатлар ҳарбий ҳаражатларининг ортиш темпи АҚШ раҳбарига маъқул келмаса Американинг НАТОдан чиқиши масаласи яна кун тартибига чиқиши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойида Трамп НАТОга аъзо давлат раҳбарлари саммитида иттифоқ мамлакатларидан ҳарбий ҳаражатларни ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизигача кўпайтиришни талаб қилганди.
 
Маълумот ўрнида, НАТО (North Atlantic Treaty Organization – Шимолий атлантика альянси) 1949 йил 4 апрель ойида ташкил этилган. Ҳозирда унга 29 мамлакат аъзо. Альянс иккинчи жаҳон урушидан кейин СССРни тийиб туриш учун тузилганди. Аммо Совет Иттифоқи тарқаб кетганидан кейин ҳам альянс тугатилмади, балки ўз ҳудудини янада кенгайтирди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:НАТО АҚШ Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!