91 нафар раҳбар ва мансабдор шахслари 59,8 млн сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ўтказилган назорат тадбирларидан 1 717 тасида молиявий интизомга риоя қилинмай сарфланган маблағлар 29 млрд сўмни, шундан камомад ва ўзлаштиришлар 6 млрд сўмни, ноқонуний харажатлар 23 млрд сўмни ташкил этган.
Назорат тадбирларини ўтказиш жараёнида ва унинг натижалари юзасидан берилган кўрсатмаларга асосан аниқланган 18,5 млрд сўм миқдоридаги нотўғри сарфланган маблағларни белгиланган тартибда тикланиши таъминланди ҳамда 871 та назорат тадбирлари ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
Шунингдек, ҳисобот даврида бюджет интизомини бузган бюджет ташкилотларининг 91 нафар раҳбар ва мансабдор шахслари 59,8 млн сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилган.