Яна 127 та назорат тадбири ўтказилиб, уларнинг 94 тасида 5,2 млрд сўм камомад келиб чиққан.
Унга кўра, Республикада ўтказилган 844 та Давлат назорат тадбирларидан 661 тасида молиявий интизомга риоя қилинмай сарфланган маблағлар 33,0 млрд сўмни ташкил қилган.
Бунда камомад ва ўзлаштиришлар 5,1 млрд сўм, ноқонуний харажатлар 24,8 млрд сўм, шу билан бирга Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағлари ҳисобидан беҳуда ишлатилган маблағлар 3,2 млрд сўм, деб топилди.
Назорат тадбирларини ўтказиш жараёнида 20,8 млрд сўм миқдоридаги нотўғри сарфланган маблағлар ўз жойига тикланиши таъминланган.
Бундан ташқари, бюджет ва бюджет маблағлари олувчи ташкилотлар бўйича ўтказилган 626 та назорат тадбиридан 510 тасида 9,2 млрд сўм маблағ нотўғри сарфланганлиги аниқланди.
Яна 127 та назорат тадбири ўтказилиб, уларнинг 94 тасида 5,2 млрд сўм камомад келиб чиққан.
Бу ишларда ўзлаштириш ва ноқонуний харажатларга йўл қўйилганлиги аниқланди.
Аниқланган ноўрин ва мақсадсиз харажатлардан 3,1 млрд сўми белгиланган мақсадларга қайта йўналтирилиб, сарланган 1 млрд.сўм белгиланган тартибда тиклангани таъкидланмоқда.
Ҳисоботда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар ва уларнинг бузилиш ҳолатлари ҳам қайд этилгани келтирилган.