Илк давлат халқаро облигацияларини 5 ёки 10 йил муддат билан чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Молия вазирлигининг маълум қилишича. учрашувлардан сўнг, жаҳон молия бозорларидаги шароитлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистоннинг илк давлат халқаро облигацияларини 5 ёки 10 йил муддат билан чиқарилиши режалаштирилмоқда.
“Роуд-шоу” давомида Ўзбекистон Республикасининг делегацияси йирик инвесторлар билан музокаралар олиб бориши кутилмоқда. Бундай учрашувлар натижасида, республика жаҳон молия бозорларига илк қадамини қўяди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси томонидан JP Morgan – глобал координатор ҳамда қўшма букраннер, City ва Газпромбанк – қўшма кид-менежер ва букраннерлар этиб тайинланган.