Қарор билан Молия вазирига халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш бўйича шартнома ва битимларни имзолаш ваколати берилди.
Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги қуйидаги операцияларни амалга ошириши белгиланди:
- халқаро молия бозорида Ўзбекистон номидан халқаро облигациялар эмитенти бўлиб иштирок этиш;
- халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш бўйича шартнома ва битимлар тузиш;
- халқаро облигациялар бўйича тўловларни амалга ошириш;
- тегишли банк хисоб варақларини очиш ва юритиш.
Қарор билан Молия вазирига халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш бўйича шартнома ва битимларни имзолаш ваколати берилди. Мазкур битим ва шартномалар бўйича Адлия вазирлиги томонидан юридик хулоса берилиши лозим.