Ўзбекистон – Хитой кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Кеча, 16 январь куни Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сзян Ян Ўзбекистон Республикаси Абдулазиз Комилов қабулида бўлган.
Суҳбат чоғида 2019 йил учун мўлжалланган Ўзбекистон – Хитой кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Тошкент шаҳрида олий даражадаги Ўзбекистон – Хитой учрашувини ўтказишнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.