Йўриқномага асосан, мазкур интерактив хизмат Давлат божхона қўмитаси веб-сайтида тақдим этилади.
Қарорга мувофиқ, “Интеграциялашган тариф” интерактив хизматининг ахборотини ўз вақтида янгилаб бориш ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича технологик йўриқнома тасдиқланди.
Йўриқномага асосан, мазкур интерактив хизмат Давлат божхона қўмитаси веб-сайтида тақдим этилади.
Интерактив хизмати базасига ахборотни киритиш, янгилаш ва ушбу хизматдан фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида фойдаланувчиларга “Бош администратор”, “Администратор”, “Масъул ходим” ва “Фойдаланувчи” мақомлари берилади.
Шунингдек, қарор билан ваколатли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан киритиладиган, ушбу интерактив хизмат доирасида тақдим этиладиган ахборот рўйхати тасдиқланди.
Мазкур хизмат доирасида ахборот реал вақт режимида тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий этилаётган интерактив хизмат манфаатдор барча фойдаланувчиларга ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни Интернет тармоғи орқали олиш имконини беради.