...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чегара-божхона постларида қанча автомобиль навбатда турганини онлайн билиш имкони яратилди


19:27, 04.02.2019 Жамият
 2 793

“Чегара-божхона постларида навбатда турган автотранспорт воситалари сони тўғрисидаги маълумот” саҳифасига кириш лозим.

Эндиликда чегара-божхона постларида чиқиш йўналишида навбатда турган енгил ва юк автотранспорт воситалари ва автобуслар сони тўғрисидаги маълумотларни Давлат божхона қўмитаси веб-сайтидаги онлайн таблодан билиш имконияти жорий қилинди. Бу ҳақда ДБҚ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Бунинг учун Давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайтининг (www.bojxona.uz  ёки www.customs.uz) “Жисмоний шахслар учун” бўлимидаги “Чегара -божхона постларида навбатда турган автотранспорт воситалари сони тўғрисидаги маълумот” саҳифасига кириш лозим.
 
Мазкур табло Давлат божхона қўмитасининг “Авто” ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграциялаштирилган бўлиб, ундаги маълумотлар ҳар 6 соатда автоматик равишда янгиланади. Бундан ташқари, мазкур табло орқали чегара божхона постларида бир сутка давомида республикага кирган ёки чиққан автотранспорт воситалари сони тўғрисидаги маълумотларни ҳам кўриш мумкин.
 

Теглар:Чегара -божхона пости Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар