...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муҳлат тугади. Европанинг 8 давлати Хуан Гуайдони тан олди


19:43, 04.02.2019 Олам
 3 988

Европа мамлакатлари Николас Мадурога ультиматум қўйганди.

Қатор европа мамлакатлари Венесуэлада мухолифат етакчиси Хуан Гуайдони вақтинча президент сифатида тан олди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
 
4 февраль куни Швеция, Дания, Буюк Британия, Испания, Австрия. Нидерландия, Германия ва Франция Гуайдони тан олишларини эълон қилди.
 
Таъкидланишича, Венесуэла президенти Николас Мадурога берилган 8 кунлик ультиматумнинг тугагани сабабли юз берган. Европа мамлакатлари талабига кўра, Мадуро 3 февралгача янги президентлик сайлови ўтказилишини эълон қилиши керак эди.
 
“Николас Мадуро белгиланган муддатда янги президентлик сайловларини тайин қилмади. Шу сабабдан Буюк Британия қатор европа мамлакатлари сингари президентлик сайлови эълон қилинмагунча Хуан Гуайдони вақтинча конституцион президент сифатида тан олади”, деб ёзган Британия ТИВ раҳбари Жереми Хант.
 
Қайд этиш керакки, Николас Мадуро президентлик учун эмас, мамлакат парламенти – Миллий ассамблеяга муддатдан аввал сайлов ўтказишни таклиф қилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада Хуан Гуайдо ўзини вақтинча президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилди. АҚШ, Канада ва Лотин Америкасининг қатор ривожланган мамлакатлари Гуайдони президент сифатида тан олди.
 
Россия, Беларусь, Боливия, Эрон, Хитой, Куба, Никарагуа, Сальвадор ва Туркия Мадурони қўллаб-қувватлади. БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш инқирозни ҳал қилиш учун томонларни мулоқот ўтказишга чақирди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Венесуэла Хуан Гуайдо Николас Мадуро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!