...
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхоначилар Трамадол савдоси билан шуғулланаётганларни қўлга олди


15:05, 22.12.2018 Жамият
 2 859

Трамадол номли гиёҳвандлик воситаларини қўшни давлатдан олиб ўтаётгани маълум бўлди.

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани ҳудудида фуқаро А.А. Matiz русумли автомобили ичида “шартли харидор”га 10 дона конвалютада жами 100 дона Трамадол гиёҳвандлик таблеткаларини ўтказмоқчи бўлган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси хабар бермоқда.
 
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.А.нинг кўрсатмасига биноан Н.Н. Миробод туманида жойлашган “Қўйлиқ-5” мавзесидаги бозорча ёнида 4 дона конвалютада жами 40 дона Трамадол гиёҳвандлик таблеткаларини сотиш вақтида тўхтатиб колинди. Тезкор тадбир давомида 14 дона конвалютада жами 140 дона Трамадол гиёҳвандлик воситаси далилий ашё сифатида олинди ва тегишли тартибда расмийлаштирилди.
 
“С.Нажимов” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро С.Р. нинг қўл юклари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, сумкасининг ичидан, оғзаки савол жавобда маълум қилинмаган, хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 100 000 сўмга тенг бўлган, 4 дона конвалютада 20 дона ампулада Трамадол номли гиёҳвандлик воситаларини қўшни давлатдан олиб ўтаётгани маълум бўлди.
 
“Ойбек” чегара божхона пости ходими, фуқаро А.Д. га тегишли Тоyота Camry русумли автмообилни кўздан кўчирганда, машина орқа томонини кўришга мўлжалланган ойнанинг юқори қисмида жойлашган қути ичидан 2 та конвалютада жами 16 дона Трамадол номли гиёҳвандлик воситаларини яширган ҳолда Ўзбекистонга олиб кираётгани аниқланган.


 
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан фуқароларга нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Теглар:Трамадол Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар