Йўловчи ушбу патронларни гўёки эсдалик совға сифатида олиб кетаётганини маълум қилган бўлса-да, бу уни жавобгарликдан озод қилмади.
Мазкур пост ходимлари аниқлаган яна бир қонун бузилиш ҳолатида эса қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Б.Р.га тегишли автомашина белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, автомашина салонининг пол қисмидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўров давомида айтилмаган полиэтилен идишга солинган умумий оғирлиги 10 килограмм 4 ммли ов милтиғи сочма ўқларини олиб ўтаётганлиги аниқланди.
“Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа органлар вакиллари билан хамкорликда ушбу постга кириб келган фуқаро Г.З.нинг қўл юклари орасида божхона ходимларининг оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 11 дона 12 калибрлик гильза, 2 дона елим идишда оғирлиги 3,2 кг бўлган қўрғошин ўқлар ҳамда 1 дона полиэтилен пакетда 231 гр бўлган пробкаларни қўшни давлатдан олиб кираётгани тўхтатиб қолинди.
Айнан шу пост ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро М.Я. га тегишли бўлган Сhevrolet Lacetti русумлиавтоулов холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, автоулов салон қисмидаги магнитофон остида жойлашган тортмасидан 1 дона 9 ммли ташқи кўринишидан “Макаров” тўппончаси учун мўлжалланган жанговарўқ борлиги аниқланди.
Тошкент халқаро аэропортида ҳам божхоначилар шунга ўхшаш ҳолатни фош қилишди. Калининградга парвози олдидан хорижий фуқаро Ч.И.нинг қўл сумкаси назорат тартибида божхона кўригидан ўтказилганда, унинг ичида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, декларацияланмаган жами 4 дона патрон борлиги аниқланди.
Йўловчи ушбу патронларни гўёки эсдалик совға сифатида олиб кетаётганини маълум қилган бўлса-да, бу уни жавобгарликдан озод қилмади.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда