...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эҳ, аёллар! Ўзбекистонга пиротехника олиб кираётганда қўлга тушди


12:28, 12.12.2018 Жамият
 4 869

3 турдаги ва 5,4 кг оғирликдаги 43 дона пиротехника воситаларини олиб киришга урингани фош бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара-божхона пости орқали қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Қ.Л. божхона декларациясида кўрсатмай ҳамда божхона ходимларининг оғзаки сўрови вақтида маълум қилмасдан туриб, 3 турдаги ва 5,4 кг оғирликдаги 43 дона пиротехника воситаларини олиб киришга урингани фош бўлди.
 
Шунингдек, қорақалпоғистонлик божхоначилар “Волгоград-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поездини божхона кўригидан ўтказиш давомида, йўловчилардан бири, фуқаро И.Б. 2 турдаги 4 дона пиротехника воситаларини пойафзалга яширган ҳолда олиб кирмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.



Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг “Сирдарё” чегара-божхона постида эса қўшни давлатдан пиёда равишда кириб келган фуқаро  М.А. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, кийимлари остидан 400 дона пиротехника воситасини яширганча олиб кираётганлиги аниқланди.
 
Сурхондарё вилоятида эса Афғонистондан ташриф буюрган Н.Х. “қуруқ қўл” билан келгиси келмай, ўзи билан 23 дона пиротехника воситаларини совға сифатида олиб кирмоқчи бўлган вақтида “Айритом” чегара божхона пости ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.
 
Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида пиротехника воситаларининг яширин савдоси фош қилинди.Самарқанд шаҳридаги темир йўл вокзали ҳудудида фуқаролар П.Ф., А.А. ва О.Ж.лар оғирлиги 3.6 кг.дан зиёд бўлган 2 турдаги 13 дона пиротехника воситаларини 3 млн. сўмга пуллашаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.


 
Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона постида эса қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Қ.О. гумонланиб, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, ушбу шахс курткаси чўнтакларига яширганча 4 турдаги 41 дона пиротехника воситаларини олиб киришга урингани фош бўлди.
 
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Пиротехника 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар