Андижон ва Сурхондарё вилоятларида пиротехника воситалари мусодара қилинган.
Қўшни давлатдан мамлакатга кириб келаётган фуқаро А.А. белгиланган тартибда холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилган. Натижада фуқаро А.А. эгнига кийиб олган қора рангли курткаси ичидан 50 дона қутиларда жами 3000 дона пиротехника воситаларини белидаги камарига қистириб, яширган ҳолда олиб кираётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосини фош этган.
Термиз шаҳрида бўлиб ўтган тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.С. салкам 7 миллион сўмлик жами 33 173 дона пиротехника воситаларини пуллаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳам божхона текширувлари давом эттирилмоқда.