...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати -10 даражагача тушиб кетади


19:36, 18.12.2018 Бу қизиқ
 10 119

Қамчиқ довонида қор ёғиши кутилади.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 19 декабрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси  кундузи 0...+2 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи 0...+5 даража бўлиши кутилмоқда. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи 0...+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етиб, қор ва ёмғир ёғади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи 0...+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етиб, қор ва ёмғир ёғиши кутилади.
 
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+7, кундузи +5...+10 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етиб, ёмғир ёғади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -10...-5, кундузи -3...+2 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этиб, туман тушади.
 
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати кечаси -9…-4, кундузи -5…0 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, қор ёғиши кутилади.
 
Чимён тоғли ҳудудида кечаси ва кундузи -3...+2 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!