...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ис гази оқибатида яна бир қурбонлик


15:50, 21.11.2018 Жамият
 3 795

Деновлик фуқаро ис гази қурбони бўлди.

Ҳаво совугани сари вилоятларда электр энергияси ва табиий газ таъминотидаги узилишлар сабабли, қўлбола газ балонлар ва електр лампалардан фойдаланиляпти. Бунинг оқибатида турли мудҳиш ҳодисалар юз беряпти.
 
Булардан яна бири Сурхондарё вилоятида содир бўлди. Жорий йилнинг 19 ноябрь куни, Сурхондарё вилояти Денов туманида яшаган Г.Т. уйи ҳаммомидаги газ балонидан ис гази сизиб чиққан ва бутун уйни егаллаган. 


 
Натижада, шу уйда яшаган Г.Т. ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган. ИИВнинг хабар беришича, ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган.
Сарвиноз Ҳайдарова

Теглар:Ис гази Сурхондарё вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар