...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зангиота туманида беш нафар вояга етмаган қиз ис гази қурбони бўлди


13:06, 03.01.2019 Жамият
 5 920

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Тошкент вилояти ИИБ Навбатчилик қисмига 2018 йил 29 декабрь куни соат тахминан 04:30 да ис газидан заҳарланиш ҳолати бўйича хабар келиб тушган.
 
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, Зангиота тумани, Бўзсув ҚФЙ, Ўрикзор МФЙ, Олмазор кўчасида Ж.Б.га тегишли уйда унинг жияни ва фарзандлари - 2003 йилда туғилган, вояга етмаган А.Ж., 2006 йилда туғилган Т.К., 2009 йилда туғилган Т.К., 2013 йилда туғилган Т.З., 2014 йилда туғилган Т.Г. (қизлар) ушбу уй хонасининг девор орасида ўрнатилган қўлбола усулда ясалган иситиш мосламасидан (печка) чиққан ис газидан заҳарлангани ва вафот этганлик факти ҳолатида Тошкент шаҳар 16-сонли шифохонага олиб борилган.
 
Ҳодиса жойига вилоят прокурори ва унинг ўринбосари, туман прокурори, унинг ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи ва тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота туман прокуратураси томонидан “Зангиотатумангаз” филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Зангиота тумани Ис гази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар