...
МЕНЮ
ONLINE TV

77 ёшли англиялик лорд 32 ёшли ўзбекка уйланди


12:27, 03.01.2019 Олам
 26 572

Тўй маросими беш юлдузли Grosvenor House меҳмонхонасида бўлиб ўтган.

Англияда 25 йиллик турмуш ўртоғи билан ажрашган мусулмон лорд ўзидан 45 ёш кичик ўзбекка уйланди.
 
77 ёшли Муҳаммад Илтаф 32 ёшли Гули Муродовани 2013 йилда у официант бўлиб ишлайдиган кафеда учратган. Улар ўртасида лорднинг ўша вақтдаги рафиқаси леди Шайду Шихни жиғибийрон қиладиган даражада яқин алоқалар вужудга келган.
 
Муродова Ўзбекистонга қайтган, бироқ мултимиллионер лорд Шайх уни излаб келган. Жуфтлик 2012 йил декабрь ойида Лондонда бўлиб ўтадиган исломий маросимда турмуш қуриши керак бўлган. Аммо бу маросим бўлмай қолган. Лорд Шайх биринчи хотини билан ажрашиб, ўтган йилнинг декабрь ойида Муродовага уйланган.
 
Тўй маросими беш юлдузли Grosvenor House меҳмонхонасида бўлиб ўтган. Тантанада лорднинг оила аъзоларидан кимдир қатнашганми ё йўқ номаълум. Лорд Шайхнинг янги рафиқасидан 15 ёш катта қизи бор.
 
Муродова бўлса ўзини “Леди Гули” деб эълон қилиб улгурган. Жуфтлик Лондондаги хорижий элчихоналарда бўлган қатор тадбирларда қатнашган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Лондон Муҳаммад Илтаф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!