...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украиналик олигархнинг 820 миллион АҚШ долларига тенг мулки ҳибсга олинди


09:19, 06.01.2018 Олам
 3 401

Бизнесменнинг суд қарори билан рўйхатга олинган мулки ичида Лондоннинг Найтсбридж даҳасидаги One Hyde Park мажмуасидаги хонадони ҳам бўлиши мумкин.

Кипр суди украиналик миллиардер Ринат Ахметовнинг 820 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мулкини музлатиб қўйди, деб хабар бермоқда Financial Times нашри суд ҳужжатларига асосланиб.

Нашр маълумотига кўра, бу қарор Никосия округ суди томонидан 2017 йил 27 декабрда, Ахметовга сотилган “Укртелеком” компанияси билан боғлиқ можаролардан келиб чиқиб қабул қилинган. Жабрланувчи Ахметовнинг шартномада келишилган 860 миллионн АҚШ доллари ўрнига 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни тўлагани устидан арз қилиб, яна 760 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ундириб беришни сўраган.

Бизнесменнинг суд қарори билан рўйхатга олинган мулки ичида Лондоннинг Найтсбридж даҳасидаги One Hyde Park мажмуасидаги хонадони ҳам бўлиши мумкин. Ахметов бу хонадонни сотиб олганида, Буюк Британия кўчмас мулк бозоридаги энг қиммат мулк саналган.

Ринат Ахметов суднинг бу қарори устидан 2018 йилнинг 8 январига қадар апелляция бериш ҳуқуқига эга, дейилади материалда.

Маълумотларга кўра, Ринат Ахметов Украинадаги энг йирик бизнесменлардан бири ҳисобланади ва унинг 303 та компанияси бор.
Обил Сафаров

 

Теглар:Ринат Ахметов Украина Кипр Лондон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!