...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги ШҲТ МАТТ Ижроқўми янги дирeктори иш бошлади


11:58, 03.01.2019 Жамият
 1 793

Тожикистон вакили Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори сифатида иш бошлади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг қарорига биноан 2019 йил 1 январдан бошлаб Тожикистон Республикаси вакили Жумахон Ғиёсов Тошкент шаҳрида жойлашган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори ҳисобланади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Жумахон Ғиёсов 2017-2018-йилларда ШҲТ МАТТ Ижроқўми директори ўринбосари бўлиб ишлаган, бундан аввал эса Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида ва Диний ишлар қўмитасида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016-2018-йилларда Россия Федерацияси вакили Евгений Сисоев ШҲТ МАТТ Ижроқўми директори бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Жумахон Ғиёсов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар