АҚШ президенти расмий Москва толиблардан бўладиган террорчилик хавфи сабаб бу кампанияни бошлаб тўғри қилганини ҳам таъкидлаган.
“Россия Совет Иттифоқи бўлганди. Уни Афғонистон Россия қилди. Негаки улар Афғонистонда урушиб, камбағаллашиб қолди”, деган Америка етакчиси.
У расмий Москва толиблардан бўладиган террорчилик хавфи сабаб бу кампанияни бошлаб тўғри қилганини ҳам таъкидлаган. Трамп ҳозирда Афғонистондаги вазиятни АҚШдан ташқари Россия, Ҳиндистон, ва Покистон ҳам бошқариб турганини қўшимча қилган.
Маълумот учун, СССР қўшинлари 10 йил давомида (1979-1989 йиллар) Афғонистон ҳудудида жанг қилган. Расмий маълумотларга кўра, шу вақт ичида 15 минг нафар Иттифоқ аскарлари ҳалок бўлган. 53 минг аскар яраланган ва улардан 10 мингги ногирон бўлиб қолган. Совет Иттифоқи қўшинлари Афғонистонни тарк этганидан кейин ҳам бу ерда фуқаролар уруши тўхтамаган.