...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иккинчи америка-корейс саммитининг тахминий жойи маълум бўлди


12:09, 07.01.2019 Олам
 2 274

Учрашув жойи сифатида Монголия, Гавайи, Индонезия каби давлатлар ҳам кўриб чиқиляпти.

АҚШ ва КХДР вакиллари Америка президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг навбатдаги учрашуви борасида музокаралар олиб боряпти. Учрашув жойи сифатида Вьетнам пойтахти Ханой шаҳри ўрганиляпти. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
 
Қайд этилишича, томонлар бўлажак саммитнинг ўтказиш вақтини Ханойдаги учрашувда муҳокама қилган. Расмий Вашингтон АҚШ ва КХДР етакчиларининг учрашув жойи сифатида Монголия, Гавайи, Индонезия ва икки корейс давлати чегарасидаги Пханмунжом пунктини кўриб чиқяпти.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 12 июнь куни Сингапурда Дональд Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви бўлиб ўтганди. Ўшанда расмий Пхеньян ядровий қуроллардан бутунлай воз кечишга тайёрлигини билдирганди. 

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-КХДР Дональд Трамп Ким Чен Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!