...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин


10:10, 05.01.2019 Жамият
 13 019

АҚШ президенти бундай ҳаракат давлат хавфсизлиги учун сўнгги чора бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Кеча, 4 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилиши мумкинлигини маълум қилди. Шу орқали Трамп Мексика билан чегарада девор қурилишини Конгресснинг рухсатисиз молиялаштиришга эришмоқчи.
 
Трампдан девор қурилишини парламент рухсатисиз молиялаштириш учун фавқулодда ҳолат эълон қилиши мумкинлигини сўрашган. Бу саволга Трамп “Агар хоҳласам мен шундай қила оламан. Бироқ бундай қилмадим”, деб жавоб қайтарган.
 
“Биз мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиб, девор қурилишини тезда тугатишимиз мумкин”, деган Трамп.
 
АҚШ президенти бундай ҳаракат давлат хавфсизлиги учун сўнгги чора бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган.
 
Таъкидланишича, чегарадаги вазият сабаб фавқулодда ҳолат жорий қилинса, Трамп девор қурилиши учун маблағ сарфлаши мумкин бўлади. Бироқ бунинг ортидан президент қатор юридик муаммоларга ҳам дуч келади.
 
Эслатиб ўтамиз, Трамп АҚШ Конгресси билан мамлакат бюджети борасида келишолмаяпти. Президент чегарада девор қурилиши учун қўшимча 5 млрд ажратишни талаб қиляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар