...
МЕНЮ
ONLINE TV

Электротехника корхоналарининг “боши”ни бирлаштирадиган уюшма ташкил этилади


09:39, 05.01.2019 Жамият
 1 671

Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари таъсисчиларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур ҳужжатда “Ўзэлтехсаноат” АК негизида унинг мол-мулки ва давлатга тегишли бошқа воситаларни, шунингдек, дебитор ва кредитор қарздорлигини (“Ўзэлтехсаноат” АКга тегишли хўжалик жамиятларининг кўчмас мулки ва устав капиталидаги акциялар пакети (улуши) бундан мустасно) ўтказган ҳолда Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари уюшмасини (кейинги ўринларда – “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси) ташкил этиш;
 
“Ўзэлтехсаноат” АКга тегишли хўжалик жамиятларининг кўчмас мулки ва устав капиталидаги акциялар пакети (улуши)ни Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ўтказиш белгиланди.
 
Қуйидагилар:
 
ихтиёрий асосда аъзо бўлган электротехника саноати корхоналари ва ташкилотлари “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси аъзолари ҳисобланиши;
 
ижро аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарори билан амалга оширилиши;
 
“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси ва унинг ўринбосарлари таъсисчиларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланиши;
 
“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси фаолиятини жорий таъминлаш ва молиялаштириш “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси аъзоларининг бадал ва ажратмалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Президент қарори Эектротехника саноати Ўзэлтехсаноат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар