ШҲТ МАТТнинг миссияси тугалланган раҳбари ўз миннатдорлигини билдирди.
Суҳбат чоғида ҳозирда 8 давлатни ўзида жамлаган ШҲТ МАТТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Вазир ташкилотнинг янада ривожланишига қўшган шахсий ҳиссаси учун ШҲТ МАТТ Ижроқўми директорига миннатдорчилик изҳор этди.
Евгений Сисоев ўз навбатида Ўзбекистондаги ўзининг миссиясини муваффақиятли амалга ошириши учун яратиб берилган қулай шароит ва ШҲТ МАТТ Ижроқўми фаолиятига кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорчилик билдирди.