...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили Ўзбекистонга келади


15:07, 04.12.2018 Олам
 1 163

Махсус вакил саёҳати давомида бир нечта мамлакатга боради.

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Покистон пойтахти Исломобод шаҳрига боржи. Вакил Покистон раҳбарияти билан Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш масаласи бўйича учрашув ўтказади.
 
Маълумотларга кўра, Халилзоднинг ташрифидан асосий мақсад Афғонистон Ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати ўртасида мулоқотни йўлга қўйишни муҳокамақ илишдан иборат.
 
АҚШ махсус вакили Покистонга Афғонистонга ташрифидан кейин борди. Халилзод Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва Бош вазир Абдулла Абдулла билан ҳам айни масалани муҳокама қилган, демоқда ТАСС.
 
АҚШ махсус вакили 2 дан 20 декабргача Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилиш учун бир қанча мамлакатларга ташриф буюради.
 
Халилзод сафари давомида Ўзбекистон, Россия, Афғонистон, Бельгия, Қатар, БАА, Покистон ва Туркманистонда бўлишни режалаштирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Залмай Халилзод Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!